Кўнглим дардига даво йўқ, ишқингда овораман,
Улус аро йўқ тоқат ки, дашт сари равонаман.
Алифдек бу қоматим дол, куйдирди-ку фироқинг,
Ман ҳажрингда дилафгору ҳам дили садпораман.
Висолки ҳушдин айирмиш Лайлини Мажнун каби,
Мен-ку васлингда бир гадо, фақир, ҳам бечораман.
Жаҳон кезганда эй, кўнгил ватан сари тортасан,
Ман кулбамға етолмасдин, жаннатда бегонаман.
Бошима келса ишқ тиғи, жоним нисор этгаймен,
Андин ўзга йўқ бисотим, ман ғариб сайёраман.
Бир замон кўкдан кўнглима ишқинг шуъласи тушди,
Исминг сеҳру шавқидин шул лаҳзадин девонаман.
Эй ошиқлар, сиз бу Кавсар ишқидин сўз очмангиз,
Куйдирса ҳам ишқ аро ишқ ўтида парвонаман.
Кавсар (с)